Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида “Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
2025-03-11 11:30:00 / Янгиликлар
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади.
Қатнов жадвали қуйидагича:
778-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши.
Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиши.
Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08
