Коррупция ҳар қандай жамият ривожига тўсиқ бўладиган иллат
2025-03-07 17:00:00 / Янгиликлар

Айни шу мақсадда Транспорт вазирлиги марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари фаолиятида коррупсиявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Транспорт прокуратураси масъуллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда барча ходимлар энг аввало ушбу иллатга қарши ўзида тоқатсизлик ва муросасизлик туйғусини шакллантириши, ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина ушбу умуминсоний иллатга қарши курашда кутилган натижага эришиш мумкин.
Зеро, коррупция фақат давлат муаммоси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, хавфсизлиги ва фаровонлигига таҳдид соладиган муаммо. Уни бартараф этиш ҳар биримизнинг бурч ва вазифамиздир.
Давлатимиз раҳбари таъкидлагандек, Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак.



