Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда инсон ресурсларини режалаштиришнинг аҳамияти
2025-03-06 15:00:00 / Янгиликлар

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирликнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда бошқариш бўйича масъуллари, шунингдек, департамент, бошқарма ва бўлим раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Агентлик томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилган.
Семинар-тренингда мутахассислар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш, лавозимларни тегишли малака талабларига жавоб берадиган ходимлар билан таъминлаш, инсон ресурсларини режалаштиришдаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Семинар-тренинг давомида интерактив сўровномалар ўтказилиб, иштирокчилар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.




