IATA билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳаво ҳудудида PBN концепцияси жорий этилмоқда
2025-03-06 16:00:00 / Янгиликлар

PBN концепцияси ўзида, ҳаво ҳудудидаги навигация аниқлиги олдига қўйиладиган барча талабларни бирлаштирадиган ва тизимлаштирадиган навигация хоссаларига асосланган, навигация тизимини акс эттиради. Ускуналарга қўйиладиган асосий талаблар – аниқлик, яхлитлик, ишга яроқлилик, узлуксизлик ва функционал имкониятлардан иборатдир.
Хусусан, 2025 йилда Тошкент, Урганч, Нукус, Андижон, Қарши ва Сариосиё аэродромларида, PBN аниқлик хоссаларига асосланган, навигациядан фойдаланган ҳолда манёвр қилиш схемаларини жорий этиш режалаштирилган;
- ҳаво ҳудуди таснифини мақбуллаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг буткул ҳудудларида ягона мутлақ баландлик ва ўтиш эшелонини ўрнатиш.
2025 йил 5 март куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида PBN концепциясини жорий этиш» ишчи лойиҳаси юзасидан «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК директорининг IATA менежери Д.С.Косолапов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида IATA менежери томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар бўйича тақдимот ўтказилиб, жорий натижалар сарҳисоб қилинди.

