Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари
2024-12-12 18:30:00 / Янгиликлар
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Тошкент — Урганч — Тошкент" йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
2024 йилнинг 17, 19, 21, 24, 26, 28 декабрь ва 2025 йилнинг 7, 9, 11 январь кунлари 156-сонли "Тошкент — Урганч" йўналиши:
Тошкент Марказий 23:55 — Урганч 13:35
2024 йилнинг 17, 19, 21, 24, 26, 28 декабрь ва 2025 йилнинг 7, 9, 11 январь кунлари 155-сонли "Урганч — Тошкент" йўналиши:
Урганч 18:00 — Тошкент Марказий 9:47
Чипталарни темир йўл кассаларидан ҳамда электрон тарзда қуйидаги ҳавола орқали харид қилиш мумкин: eticket.railway.uz
