"Uzbekistan Airways" қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилди
2024-12-10 13:45:00 / Янгиликлар
Авиакомпания ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун 2024 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 7 январгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 % чегирма эълон қилди.

Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.
50% гача чегирмали авиачиптани Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалида, унинг агентларидан Ўзбекистон ҳудудида ва booking.uzairways.com сайтида харид қилиш мумкин.
