Урганч шаҳрида янги автобуслар аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
2024-12-04 23:55:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 50 та замонавий “Zhong tong” автобуслари олиб келинган эди.

Харид қилинган замонавий автобуслар Урганч шаҳар ичидаги 6 та автобус йўналишларига жойлаштирилиб, бугун 4 - декабрь кунидан аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.
Янги автобуслар қуйидаги йўналишларда ҳаракатланмоқда:
3-сонли “Урганч халқаро аэропорти – Урганч темир йўл вокзали”;
4-сонли “25-сонли мактаб – Урганч деҳқон бозори”;
6-сонли “Ҳожибойлар маҳалласи – Урганч туман шифохонаси”;
7-сонли “Жамбул маҳалласи – Урганч шаҳар Тез ёрдам шифохонаси”;
18-сонли “Наврўз шаҳарчаси – Урганч деҳқон бозори”;
28-сонли “Урганч деҳқон бозори – Наврўз шаҳарчаси”.
