"Хон атлас" фестивали – қадриятларимиз зийнати
2024-09-13 10:50:00 / Маънавият ва маърифат
Юртимизда миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш, миллий қадрият ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида 9-14 сентябрь кунлари анъанавий “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда.

Атлас ва адрас каби кўзни қувнатадиган, ёрқин ранглари, такрорланмас нақшлари билан кишига хуш кайфият бағишлайдиган миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, қадимий урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассам.
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Хон атлас” фестивали доирасида Транспорт вазирлиги марказий аппаратида хизмат қилаётган аёллар ҳам фаол иштирок этишмоқда.





