Аҳолига қулай, тезкор ва хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш энг долзарб масала!
2024-08-28 13:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизмат сифатини яхшилаш, йўловчилар учун муносиб шароитлар яратиш, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва автобус йўналишларини мақбуллаштириш борасида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, янги ўқув йилида автотранспортлар сони ортишини инобатга олган ҳолда, йўловчи ташишда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни, тирбандликларни олдини олиш, йўналишда автобуслар сонини кўпайтириш ҳамда автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган "А" тасмали йўлаклардан автобуслар тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича масъулларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнгида, юқорида таъкидланган вазифалар замирида ягона мақсад - халқимиз ва йўловчиларга сифатли, хавфсиз жамоат транспортини кўрсатиш энг олий мақсадимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.


