Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи
2024-08-24 11:00:00 / Янгиликлар
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Транспорт вазирлиги, ҳудудий транспорт бошқармалари ва тизим ташкилотларида бугун эрта тонгдан хайрия ҳашари уюшқоқлик, ҳамжиҳатликда бошланди. Ушбу езгулик тадбирига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида меҳнат жамоалари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Ҳашар давомида вазирлик марказий аппарати жойлашган бино ва унга туташ ҳудудлар, ариқлар, кўчалар тозаланди. Теварак-атроф, гулзорлар тартибга келтирилди.
Халқимизга хос бўлган бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби езгу фазилатларни ўзида мужассам етган хайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом етмоқда.






