Темир йўл транспорти тизими такомиллаштирилмоқда
2024-08-21 10:00:00 / Янгиликлар

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Транспорт вазирлиги мутасаддилари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ, "Қуюв-механика заводи" АЖ раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок етди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон темир йўллари катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Замонавий инфратузилмага ега, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг еҳтиёжларига мос яхлит темир йўл тизими барпо етилди. Бугун бу тармоқ ўлкамизнинг барча ҳудуд ва минтақаларини ишончли ва самарали боғлаб келмоқда.
Мамлакатимиз Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори темир йўл тармоғини модернизация қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, хусусий инвестицияларни жалб етиш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, у билан соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар, (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.
Шунингдек, вагонлар операторига темир йўл вагонларга мулк ҳуқуқи асосида егалик қилиш, ўзига тегишли бўлган вагонларни ҳақ эвазига юк жўнатувчи, юкни олувчи, ташувчиларга шартномалар асосида тақдим этиш имкониятлари яратиляпти.
Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, лойиҳада ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб– қувватлаш мақсадида темир йўл транспортида йўловчиларнинг имтиёзли юриши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланаётганини алоҳида қайд етдилар.
Қонун лойиҳасида ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида вокзаллар ва темир йўл транспорти эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаларини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш, модернизация қилиш ва бошқариш учун хусусий шерикка бериш мумкинлиги ҳам ўрнатилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши соҳада рақобат муҳитини яратишга, фуқароларнинг темир йўл транспортида ҳаракатланишида сифат даражасини ошириш, нархни тушириш, йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга, темир йўл транспорти ҳамда халқаро ташувлар соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга хизмат қилади.
—Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг жорий йил 13-август куни бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилиб, консептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинган еди, — деди депутат Бахром Раҳмоналиев. — Муҳокамалар давомида депутатларимиз томонидан кўплаб саволлар, таклиф ва тавсиялар берилганди. Айни пайтда қўмитамиз ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда ушбу таклифларни таҳлил қилиб, уларни асосли деб топилганларини лойиҳа матнида акс эттириш устида ишламоқда.
Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, мазкур ҳужжат билан қонун ҳужжатларида тартибга солинмаган масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, ташувчилар, тадбиркорлик субектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўз вазифа ва функсияларини бажаришда ҳамда ўзаро муносабатларда масъулиятини ошириш имконияти яратилади.
Семрнар давомида Қонунчилик палатаси депутатлари юк ташиш вагонларини ишлаб чиқариш, капитал таъмирлаш, вагонларга ва бошқа турдаги қурилмаларга еҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, мураккаб металл конструкцияларни яратиш, пўлат, чўян ҳамда рангли металлардан иборат бўлган деталлар қуйиш фаолияти билан ҳам танишди.
Шунингдек, "Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖнинг йўловчи вагонларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашга оид фаолияти ўрганилиб, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тадбирда қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.




