Ижро интизоми – самарадорлик омили
2024-08-08 09:30:00 / Мажлислар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ижро масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари раҳбарлигида Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари иштирокида муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида ижро назоратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, ижро назоратини ташкил этиш, ижро интизомининг мониторингини олиб бориш, шунингдек, электрон ҳужжатлар ва уларнинг айланиш тизими билан ишлаш юзасидан маълумотлар берилди.
Муҳокама сўнгида қатнашчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.


