Ҳудудларда жамоат транспорти брутто-шартнома тизимига ўтказилади
2024-08-01 09:50:00 / Янгиликлар
Урганч шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–59-сон қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий этиш юзасидан долзарб масалалар ташувчилар иштирокида муҳокама этилди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга брутто-шартнома тизими асосида қулай, хавфсиз ва ишончли хизмат кўрсатишни ташкил этиш, шаҳар автобус йўналишларида электрон тўлов қамровини ошириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси ҳамда Марказлашган диспетчерлик хизмати фаолияти юзасидан ташувчиларга батафсил маълумот берилди.


