Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови сони кўпайтирилди
2024-07-25 18:35:00 / Янгиликлар
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди.
Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.
Қатновлар "Uzautotrans service" корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.





