Махсус ўқув курсига қабул эълон қилинди
2026-04-21 11:00:00 / Янгиликлар

Ўқув курси Тошкент давлат транспорт университетида ташкиллаштирилиб, мазкур университет талабалари ва магистрантлари, шунингдек, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги (“Узгидромет”) ходимлари учун мўлжалланган.
Лойиҳа доирасида энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган 2 нафар фаол тингловчилар учун 2026-2027 ўқув йилида 1 ҳафталик халқаро стажировка кўзда тутилган. Барча харажатлар лойиҳа ҳисобидан қопланади.
Ўқув курсидан мақсад тингловчиларга электр транспорти ва яшил шаҳар транспорти тизимларининг замонавий ҳолати, электробус паркини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш, яшил шаҳар транспорт йўлакларини лойиҳалаш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик афзалликлари ҳамда ривожланиш истиқболлари бўйича чуқурлаштирилган назарий ва амалий билимларни бериш ҳамда транспорт тизимларини режалаштириш ва эксплуатация қилишда гендер тенглиги ва инклюзив мобиллик тамойилларини ҳисобга олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Курс якунида тингловчилар:
· электр транспорт тизимларининг ишлаш принципларини тушунади;
· яшил транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш асосларини билади;
· транспорт тизимларининг экологик самарадорлигини баҳолай олади;
· шаҳар транспортида энергия самарадор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар бера олади;
· инклюзив ва хавфсиз шаҳар мобиллиги бўйича билимга эга бўлади.
Қўшимча саволлар ва маълумотлар учун телефон:
+998 90 315-41-83, +998 90 956-75-85.
E-mail: rektorat@tstu.uz
