Пайшанба – Ёшлар куни
2026-04-02 16:00:00 / Янгиликлар

Мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорликда “Ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Транспорт вазирлиги марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ёшлари иштирок этишди.
Сўнгги йилларда экологик муаммолар нафақат ҳукумат, балки кенг жамоатчилик диққат марказида турибди. Айниқса, ёшларнинг атроф-муҳит муҳофазасидаги фаол иштироки экологик саводхонликни ошириш, яшил ташаббусларни амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.
Учрашувда “Транспорт энергетик қурилмалари” кафедраси профессори Й.Шадиметов ёшларнинг атроф-муҳит муҳофазасидаги фаол иштироки экологик саводхонликни ошириш, яшил ташаббусларни амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришга бағишланган маърузаси билан иштирок этди.
Учрашув давомида атроф-муҳит ва табиатни келажак авлод асрашда ёшларда экологик таълим, экологик маданият ҳамда экологик амалиётнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди.



