Санкт-Петербургда халқаро транспорт-логистика форуми ўз ишини бошлади
2026-04-01 15:00:00 / Янгиликлар
Бугун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро транспорт-логистика форуми ўз ишини бошлади.

Мазкур форум транспорт ва логистика соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, илғор тажриба алмашиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим платформа ҳисобланади.
Форум доирасида транспорт-логистика тизимини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов иштирок этмоқда. 3 апрель кунига қадар давом этувчи мазкур форум транспорт соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.




