"Ёшлар куни” — эътибор, қўллаб-қувватлаш ва янги имкониятлар
2026-03-26 16:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 - йил 24 - февраль куни ёшлар билан ўтказган учрашувида берилган топшириқларга мувофиқ, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланган.

Мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига Тошкент шаҳри Миробод туманида истиқомат қилувчи 38 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.
Жорий йилнинг 26 март куни вазирлик ёшлар етакчиси Бахтинур Синдоров ҳамда масъул ходимлар иштирокида ушбу ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ёшларнинг келажак режалари, қизиқишлари ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Якунда эса Ёшлар ишлари агентлигининг туман раҳбари ва маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш бўйича кейинги аниқ қадамлар белгилаб олинди.

