20 март куни ҳудудларда жамоат транспорти қатнови бошланиш вақти тўғрисида маълумот
2026-03-19 20:00:00 / Янгиликлар
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2026 йил 20 март куни республикамизнинг барча ҳудудларида жамоат транспорти иш фаолияти одатдагига нисбатан бир неча соат олдин бошланади.

Хусусан, Андижон, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида автобуслар йўналишларда соат 04:00 дан қатновларни бошлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида эса соат 05:00 дан.
Ушбу ўзгариш барча шаҳар ичи брутто автобус йўналишлари ҳамда шаҳар атрофи автобус йўналишларига тааллуқли. Жамоат транспорти иш графиги ушбу ўзгаришга мос равишда мувофиқлаштирилади.


