Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи
2026-03-13 15:00:00 / Янгиликлар

Ҳар йили Наврўз байрами арафасида барча ҳудудларда умумхалқ хайрия ҳашарлари ташкил этилиши қадриятларимизнинг боқийлигидан далолатдир.
Жорий йил 13–14 - март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Ушбу эзгулик тадбирига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида меҳнат жамоалари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, Транспорт вазирлиги, унинг тизим ва соҳавий ташкилотларидан 300 нафардан ортиқ ходимлар бугун Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Транспортчилар боғи” ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва баҳорги кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишди.
Халқимизга хос бўлган бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган хайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом этмоқда.





