Транспорт вазирлигида байрам тадбири
2026-03-06 16:00:00 / Янгиликлар

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Марказий аппаратида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти, хотин-қизлар жамоаси ҳамда вазирлик ходимлари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларини Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев қутлар экан мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлган транспорт тизимида бугун юзлаб аёллар самарали меҳнат қилиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида мамлакатимиз транспорт соҳасида узоқ йиллар мобайнида фидойилик билан хизмат қилиб келаётган, ўзининг ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган “Тошкент метрополитени” ДУК нинг Маъмурий хўжалик хизмати ходими Дадамухамедова Гулноз Хайдаровнага “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.





