Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи
2026-03-06 10:00:00 / Янгиликлар

Юртимизнинг барча гўшаларида кекса нуронийларга эҳтиром кўрсатиш, эҳтиёжмандларни ёқлаш, беморларнинг ҳолидан хабар олишга йўғрилган эзгу тадбирлар кўлами кун сайин кенгаймоқда.
Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида Қарши шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди.
Транспорт вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур хайрия тадбирида кам таъминланган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, “Узбекистан air” АЖ бошқарув раиси Жавлонбек Умарходжаев, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашди.
Моҳи рамазон шукрона, меҳр-оқибат ва саховат ойи саналади. Шу боис ҳам бугунги кунлар ҳар қачонгидан файзли. Ифторлик дастурхонида она юртга тинчлик, юртдошларимизга омонлик тилаган ҳолда дуолар қилинди.





