Транспорт соҳасидаги қонунчиликда кузатилаётган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди
2026-02-23 10:30:00 / Янгиликлар
Олий судда “Транспорт соҳасига оид низоларнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Унда Бизнес-омбудсман девони, Транспорт вазирлиги, Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти ҳамда маъмурий судлар судьялари қатнашди.
Иштирокчилар соҳада тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ юзага келаётган низоли вазиятлар ва уларнинг ҳуқуқий ечимларини муҳокама қилдилар.
Транспорт соҳасидаги қонунчиликда кузатилаётган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

