Урганч шаҳрига 16 дона замонавий автобуслар олиб келинди
2026-02-23 10:30:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Хоразм вилоятида аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида замонавий автобуслар олиб келиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳридаги “Опел-Транс” МЧЖ томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган 16 дона "АСИАСТАР" русумли замонавий автобуслар олиб келинди. Мазкур автобуслар Урганч шаҳар ичи йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятда жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида Қўшкўпир туманидаги “Заргар Воҳа Транс” МЧЖ томонидан 12 дона ҳамда Хонқа туманидаги “Асил Жавоҳир Бек” МЧЖ томонидан 5 дона "Jac Sunray" русумли микроавтобуслар олиб келинди ва мазкур янги микроавтобуслар шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишларига жойлаштирилган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

