Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида транзит салоҳиятини ошириш йўлидаги музокаралар
2026-02-19 18:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Сариёғоч станциясида юк айланмасини кўпайтириб поездларини қабул қилиш ва жўнатиш жараёнларини такомиллаштириш, чегарадош ҳудудларда ўтказувчанлик қувватини ошириш ҳамда логистика ва қоғоз ҳужжатларини рақамлаштириш самарадорлигини яхшилаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Шундан сўнг “Қазақстан темір жолы” делегация аъзолари Сирдарё станциясига ташриф буюриб, икки томонлама музокараларни давом эттирдилар. Томонлар юк ташиш жараёнларини мувофиқлаштириш, оператив ҳамкорликни кучайтириш ва технологик жараёнларни янада соддалаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Делегация аъзолари поездда Мақтаарал станциясига йўл олишди. Сирдарё–Мақтаарал участкасида юк айланмасини кўпайтириб қоғоз ҳужжатларини рақамлаштириш юзасидан амалий музокаралар олиб боришди.
Мазкур учрашувлар икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транзит юк ташиш салоҳиятини ошириш ҳамда минтақавий транспорт интеграциясини ривожлантиришга хизмат қилади.







