JВIС ва ITOCHU вакиллари билан учрашув
2026-02-17 16:00:00 / Янгиликлар
Жорий йил 16 февраль куни Транспорт вазири ўринбосари Илхом Абдугафаров "Япония халқаро ҳамкорлик банки" (JBIC) ва ITOCHU компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, Учрашувда республика ҳудудидаги навигация ускуналарини янгилаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш, парвозларни радиотехник таъминлаш ускуналарини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар лойиҳа доирасида кўзда тутилган жараёнларни жадаллаштиришга келишди.

