Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муборак бўлсин!
2026-02-14 11:00:00 / Янгиликлар
Бугун, 14 февраль — буюк саркарда, истеъдодли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган, нозиктаъб шоир, қомусий олим, давлат арбоби, истеъдодли саркарда сифатида бутун дунёга танилган буюк шахслардан биридир.
Унинг бебаҳо илмий-ижодий мероси нафақат халқимиз миллий маданияти ва адабий-эстетик тафаккурини шакллантиришда, балки жаҳон адабиёти, фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутади.
Бобурнинг ҳар бир мисраси — ҳаёт мактаби, ҳар бир сўзи эса авлодлар учун ибратдир. Буюк аждодимизнинг бой мероси қалбларда абадий яшайди!
