Олий судда “Транспорт соҳасига оид низоларнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар-машғулот ўтказилди
2026-02-12 11:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 11 февраль куни бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент давлат юридик университети вакиллари ҳамда маъмурий судлар судьялари иштирок этди.

Семинарда автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни ўтказиш ҳамда лицензиялаштириш жараёнларига оид қонунчилик нормаларини талқин қилишга оид масалалар муҳокама қилинди.
Манфаатдор ташкилотлар вакиллари кун тартибидаги масалалар бўйича ўз позицияларини шакллантириб, кейинги семинарларда ўзаро мувофиқлаштирилган ёндашувни аниқлашга келишиб олдилар.





