Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги
2026-02-09 14:00:00 / Янгиликлар

Асрлар оша барҳаёт бўлиб келаётган Навоий мероси бу нафақат адабий бойлик, балки инсон қалби, маънавий камолоти, тафаккури учун бебаҳо манба ҳисобланади. Адиб маънавий мероси бу миллий қадриятларимизнинг бебаҳо қисми, жаҳон цивилизациясига қўшилган улкан ва муносиб ҳиссадир.
Бугун эрта тонгдан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда зиёлилар, ижодкорлар, ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қаторида Транспорти вазирлиги марказий аппарати, тизим ҳамда соҳавий ташкилотлар ходимлари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида улуғ шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, унинг даҳосига ҳурмат бажо келтирилди.








