Покистоннинг Карачи портида Ўзбекистон омборлари ташкил этилади
2026-02-04 19:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигида мамлакатимиз делегацияси Покистоннинг Денгиз ишлари вазири ўринбосари Умар Зафар Шейх ҳамда Карачи порти раиси Шахид Ахмед бошчилигидаги делегация вакиллари билан ҳам учрашди.

Учрашувда Покистон портлари орқали Ўзбекистон юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, Карачи портида Ўзбекистон омборини ташкил этиш, инвесторларга имтиёзлар бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра Карачи портида Ўзбекистон омборларини ташкил этишга келишилди.
