Транспорт вазирлигида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди
2026-01-27 14:30:00 / Янгиликлар
2026 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида давлат фуқаролик хизматчиларига тақдим этиладиган совғалар билан боғлиқ тартибларни тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буйруғи ижроси юзасидан белгиланган талаблар муҳокама қилинди.

Йиғилишда совғаларни қабул қилиш, уларнинг қийматини аниқлаш, рўйхатга олиш ва тасарруф этиш тартиблари, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий хавфларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъул бўлинмаларга доимий назоратни кучайтириш ва тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш вазифалари белгиланди.
Транспорт вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қатъиян қарши эканини ҳамда қонунийлик, очиқлик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.





