Ҳудудларда жамоат транспорти ҳаракатининг барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда
2026-01-26 17:00:00 / Янгиликлар

АГТКШ махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун кеча, 25 январь куни 1,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. Бугун 2,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилиши таъминланади.
Хусусан, Фарғона вилоятида соат 12:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида жамоат транспорти ва коммунал хизмат транспорти учун 22 та, Тошкент вилояти 14:30 дан 17:30 гача 20 та метан газ қуйиш шохобчаси орқали хизмат кўрсатилди. Қолган ҳудудларда ҳам бу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.
Ушбу кўрилган чоралар натижасида қувурлардаги газ босимини кўтариш орқали айрим ҳудудларда, хусусан, аҳоли хонадонларида табиий газ босими меъёрий ҳолатга келтирилмоқда.
Жараёнларни вилоят ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари орқали мувофиқлаштириб боради.

