Сайёр қабул
2026-01-15 17:00:00 / Янгиликлар
Бўзатов тумани "Бўзатов" ШФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Б.Уббиниязов, Транспорт вазири ўринбосари И.Абдуғаффоров ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Курбанбаевалар иштирокида ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда тегишли соҳа вакиллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар томонидан транспорт хизмати, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда бошқа ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган мурожаатлар келиб тушди.
Фуқаролар томонидан билдирилган бир қатор мурожаатлар шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди, ечими вақт талаб этадиган мурожаатларнинг ижобий ечим топиши учун тегишли масъулларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди.






