Коррупцияга қарши курашиш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши
2026-01-16 17:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимиз транспорт соҳасида коррупсиявий хавф-хатарларнинг олдини олишнинг ягона ва самарали тизимини шакллантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 16-январь куни Транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ–270-сон Фармони ҳамда Коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2025 йил 11 декабрдаги 61-сон қарори ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Расулов бошчилигида ўтказилган ишчи муҳокамада вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, марказий аппарат, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, 13 та ҳудудий бошқарма, тизим ва соҳавий ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Муҳокамалар давомида соҳада коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қонун ҳужжатлари талабларининг сўзсиз ижросини йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир раҳбар ва масъул ходимнинг шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.





