14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
2026-01-14 09:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги жамоаси юртимиз сарҳадлари дахлсизлиги, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида ўз бурчини юксак масъулият билан бажариб келаётган барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.
Бу кун нафақат ҳарбийлар учун, балки юрт тинчлигини сақлашга, ҳаётимиз осудалигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ҳар бир ватандош учун ҳам қадрли байрамдир.
Барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, омад тилаб қоламиз! Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин!
