Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда
2026-01-07 18:00:00 / Янгиликлар

Сайёр қабулда 20 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, 12 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, мурожаатларнинг 10 таси туманнинг “Иттифоқ”, “Турон”, “Гулбулоқ”, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ички йўлларни ҳамда Сайҳун шаҳарчасидан Бахт шаҳрига кетиш йўлини таъмирлаш, шунингдек, “Синтоб” МФЙдан – Бахт шаҳрига автобус қатновини йўлга қўйиш ва йўловчи ташувлари соҳасида фаолият юритиш учун лицензия олиш билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Тадбир давомида келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 10 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев, туман ҳокими биринчи ўринбосари Ғ.Холиқбердиев, Туман ҳокимининг Қурилиш бўйича ўринбосари Ж.Тавбаев, вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Убайдуллаев ҳамда Сайхунобод туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси И.Садиковлар “Нурли йўл” МФЙ Чортоқ кўчаси қишлоққа олиб борувчи 4 км йўлнинг таъмир талаб қисмини жойига чиққан ҳолда ўрганишди.





