Йўл соҳасини ривожлантиришда Туркия тажрибаси ўрганилмоқда
2025-12-16 15:00:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида Илҳом Махкамов Туркия Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлу билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ва логистика, жумладан, автомобиль, темир йўл ва авиация транспорти, шунингдек, йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Шунингдек, Автомобиль йўллари Бош бошқармаси бош менежери Ахмет Гюлшен билан бўлиб ўтган учрашувда Туркиянинг йўл хўжалиги соҳасида тўплаган бой тажрибаси ва ушбу йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, йўл хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими, автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларининг қай шаклда молиялаштирилиши, транспорт оқимини бошқариш ва ақлли йўл тизимларини жорий этиш, пуллик йўллар тизими, йўл қурилиш соҳасида тендерларни ташкил этиш, соҳада кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ кўриб чиқилди.




