Андижон вилояти жамоат транспорти тизимида янги давр бошланди
2025-12-13 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов янги қурилган электробуслар паркида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Навбатдаги босқичда келтирилган электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган йўналишларда ҳаракатланиш учун йўлга чиқди.
Электробусларнинг асосий афзаллиги — уларнинг экологик тозалиги ва иқтисодий самарадорлигидир. Ушбу транспорт воситалари атмосферага зарарли моддалар чиқармайди, ёқилғи сарфи талаб этилмайди ҳамда ҳаракат вақтида шовқин даражаси паст бўлади.
Энг муҳими, йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган: замонавий кондиционер тизими, кенг салон, хавфсиз ҳаракатни таъминловчи электрон бошқарув тизимлари ва кузатув камералари билан жиҳозланган.
Вилоятда йўлга қўйилаётган ушбу экологик транспорт тизими нафақат шаҳар аҳолиси учун қулайлик яратади, балки атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.




