Қиш мавсумига тайёргарлик: барқарор ва хавфсиз йўловчи ташувларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда
2025-12-13 11:00:00 / Янгиликлар

Қиш мавсумида йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати – габарит чироқларининг соз бўлиши, иситиш, тормоз тизимлари ҳамда ғилдираклари яроқли ҳолда юришига корхона раҳбарлари, ҳайдовчилар ва масъул ходимлар бевосита жавобгар ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ўрганиш жараёнида автовокзал ва автостанцияларда ҳудудда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишга масъул ходимлар ҳамда ҳайдовчилар иштирокида ҳар бир транспорт воситасининг техник ҳолати хатловдан ўтказилиб, транспорт воситаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилмоқда.
Ўрганиш жараёнида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва масъул ходимларига йўлларда ҳаракатланишда амалдаги тартибга риоя этиш, транспорт воситасини тегишли ҳужжатлар билан техник соз ҳолда бошқариш, транспорт воситасининг иситиш ва тормоз тизимларига, шиналарига, қолаверса захира шиналарнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, шунингдек, ташувларни бажариш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, бу бўйича ҳар бир корхонада иш бошланишидан аввал ҳайдовчилар учун қўшимча йўриқномалар ўтказилиши лозимлиги таъкидланди.









