Hyundai Rotem Ўзбекистонга юқори тезликдаги поездларининг биринчи партиясини жўнатди
2025-12-10 17:00:00 / Янгиликлар
Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Hyundai Rotem юқори тезликдаги поездлари биринчи партиясини расмий жўнатиш маросими бўлиб отди.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси, Корея ҳукумати вакиллари ва Hyundai Rotem раҳбарлари иштирок этди.
“Жалолиддин Мангуберди” номи берилган Ўзбекистоннинг янги юқори тезликдаги темир йўл паркининг биринчи поезди Hyundai Rotem томонидан Ўзбекистон темир йўллари билан 2024 йил июнь ойида имзоланган шартнома доирасида ишлаб чиқарилди.







