ТАЛАБАЛАР УЧУН САЙЁР КАССАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2025-12-10 11:00:00 / Янгиликлар
Қишки таътил муносабати билан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг доимий яшаш манзилларига етиб боришларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилди.

Мазкур сайёр кассаларда талабалар темир йўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган.
▫️Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати.
Манзил: Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси., 4-уй.
▫️Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.




