Янги таъмирланган «Ҳазорасп» темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди
2025-12-09 10:00:00 / Янгиликлар
7 декабрь куни Хоразм вилоятида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан қайта таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилган «Ҳазорасп» вокзали фойдаланишга топширилди.

Вокзалда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, кутиш зали, она-бола хонаси, алоҳида кириш йўлаги ташкил қилинган ҳолда чипта сотиш (касса) хонаси, VIP зал, персонал хоналари замон талабларига мос қилиб ташкил этилди ҳамда иситиш ва совитиш (чиллер) тизими ўрнатилди, замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.
«Ҳазорасп» темир йўл вокзалида реконструкциядан сўнг бир вақтнинг ўзида 250 нафар, бир кеча-кундузда 1000 нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.




