Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови
2025-12-05 16:00:00 / Янгиликлар

Унда вазирлик марказий аппарати, ҳудудий транспорт бошқармалари, тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети катта ўқитувчиси Фахриёр Бахтиёров, Тошкент давлат транспорт университети Халқаро оммавий ҳуқуқ кафедраси мудири в.в.б. ( PhD) доцент Мафура Инагамова ҳамда Тошкент давлат транспорт университети Халқаро оммавий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Азизхон Оппоқхоновлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётгани, шунингдек тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича янгидан-янги ютуқлар ва натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиб бераётганини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, мулоқотда янгиланган Конституциямизнинг сиёсий, юридик ва тарбиявий-мафкуравий функциялари ҳамда унинг асосий принциплари хусусида ходимларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Мавзу юзасидан ходимлар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, керакли жавоблар олинди.






