Транспорт вазирлиги жамоаси хайрия донор акциясида иштирок этди
2025-12-03 15:00:00 / Янгиликлар
Қон донорлиги — бу марҳамат кўрсатиш, инсоний масъулиятнинг юксак намойиши ва ҳаёт қутқаришга қўшилган бебаҳо ҳиссадир.

Баъзида айнан бир томчи қон бошига мусибат тушган инсон учун янги ҳаёт имконияти бўлиб хизмат қилади.
3 декабрь куни, Халқаро ногиронлар кунида, Республика қон қуйиш марказида "Бор меҳримиз сенга, болажон" шиори остида навбатдаги хайрия акцияси ўтказилди.
Тадбирга Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари ҳам қўшилди. Улар эҳтиёжмандлар манфаати учун ихтиёрий равишда қон топшириш ташаббусини илгари сурдилар.
Мазкур акция транспорт соҳасининг ижтимоий масъулиятини ва ходимларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларга шахсий ҳисса қўшишга интилишини яна бир бор тасдиқлади.






