Транспорт вазирлиги ва ОТБ гендер тенгликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
2025-11-26 16:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлигида Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) ижтимоий ривожланиш (гендер ва ривожланиш) бўйича бош мутахассиси Кейко Новацка бошчилигидаги делегация ҳамда вазирликнинг ОТБ лойиҳалари гендер масалалари бўйича координатори Умида Хайдарова, вазирнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилором Джалалова ҳамда вазирнинг йўл хўжалиги соҳасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича ёрдамчиси Камола Ирисқулова иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда транспорт соҳасига гендер тенглик тамойилларини интеграция қилишнинг ҳозирги ҳолати, вазирлик томонидан ОТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ташаббуслар, транспорт соҳасида хотин-қизлар иштирокини оширишга қаратилган янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Томонлар мамлакат транспорт тизимида гендер тенглигини таъминлаш йўлида қўшма ташаббусларни янада ривожлантириш, соҳада хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган йўналишларни белгилаб олди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, транспорт соҳасида гендер сезгирлиги ва инклюзивликни ошириш борасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирди.



