Тадбиркорлар билан учрашув
2025-11-25 16:00:00 / Янгиликлар
Тадбиркорларинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, улами тезкорлик билан ҳал қилиш ҳамда аниқланган тизимли муаммолар ва уларинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Транспорт-логистика бўйича республика ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси биносида ва Фарғона вилояти Транспорт бошқармасида транспорт-логистика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов раҳбарлигида бўлиб ўтган учрашувларда бизнес муҳитини яхшилаш, юк ва йўловчи ташиш жараёнларини оптималлаштириш, солиқ ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, ер муносабатлари, экологик масалалар ҳамда ҳудудлараро транспорт алоқаларини ривожлантиришга доир масалалар батафсил муҳокама қилинди.




