Гулистон шаҳри жамоат транспорти тўлиқ экологик тоза автобуслар билан янгиланди
2025-11-24 10:00:00 / Янгиликлар
Ҳудудларда аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Гулистон шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида замонавий автобуслар олиб келиниши давом этмоқда.
Хусусан, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Guliston Inter Futbol" МЧЖ томонидан корхоналар томонидан 52 дона YUTONG русумли замонавий автобуслар олиб келинди.
Жорий йил бошидан шаҳарга олиб келинган автобусларнинг умумий сони 72 тага етди. Мазкур автобуслар шаҳар ичидаги 7 та йўналишда брутто-шартномаси асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Натижада шаҳардаги жамоат транспорти ҳаракат таркиби тўлиқ экологик тоза автобуслар билан янгилашга эришилди.






