Ўзбекистон Республикаси миллий юк ташувчилари диққатига!
2025-11-11 22:00:00 / Янгиликлар
- Латвия ва Беларусь элчихоналари ҳамда тегишли идоралар иштирокида ишчи гуруҳ тузилди:
- мазкур ишчи гуруҳ томонидан миллий юк ташувчиларнинг Латвия ҳудуди орқали транзит ҳаракатини давом эттириш учун рухсатнома бланкларини тақдим этилиши режалаштирилган:
‼️ Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Полоцк (Беларусь – Латвия) ва 13-15 ноябрь кунлари Медуми-Зарасай (Латвия – Литва) чегара ўтказиш пунктларида, тегишли рухсатномаси бўлмаган миллий ташувчиларга Латвия давлатининг икки томонлама/транзит рухсатномалари жойига чиққан ҳолда “E-авто рухсатнома тизими”да берилган аризаларига кўра миллий юк ташувчиларининг лицензияланган автотранспорт воситаларига берилади:
Бу турдаги рухсатнома бланклари:
биринчи навбатда Литва-Беларусь ҳудудида жорий йилнинг 29 октябргача бўлган муддатда юк ортилган автотранспорт воситалари учун;
иккинчи навбатда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 277-сонли қарори билан белгиланган тақсимоти шартлари асосида Латвия универсал тақсимотида қолган рухсатнома бланкалари доирасида.
кейинги навбатда юқорида белгиланган муддатларда Беларусь-Латвия ва Латвия-Литва чегара ўтказиш пунктларига етиб келган миллий ташувчиларга;
Шунингдек, юқоридаги ҳолатлардан қолган рухсатномалар жорий йилнинг 17 ноябридан бошлаб “E-avto ruxsatnoma” тизими орқали берилган аризаларга кўра Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан берилади.
Шу билан бирга, Транспорт вазирлиги миллий юк ташувчи корхоналардан Литва ва Беларусь ҳудудида бўлган юк автотранспорт воситаларида Латвия икки томонлама/транзит ҳужжатларини олиш учун юқоридаги манзилларга қуйидаги ҳужжатларни ўзлари билан олиб келиниши сўралади:
Автотранспорт воситаси техник паспорти:
▪️Автотранспорт воситаси лицензия варақаси (халқаро автомобиль юк ташувлари учун);
▪️TIR-китобчаси (агар мавжуд бўлса);
▪️Халқаро-товар транспорт юк хати;
▪️Лицензияланган корхона (ташувчи) штампи ёки муҳри.
Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан Литва ва Беларусь ҳудудида бўлган ҳайдовчиларни узоқ куттирмаслик ва тезкор мазкур вазиятдан олиб чиқиб кетиш учун Латвия рухсатнома бланкаларини олишга олдиндан тайёргарлик кўриш, шунингдек, компания ва автотранспорт воситаларига нисбатан чекловлар ёки санкциялар мавжуд эмаслигини олдиндан текшириш сўралади.
ЭСЛАТМА
⚠️Корхона томонидан Латвия давлати рухсатнома бланкалари туридан қатъий назар учинчи шахслар томонидан фойдаланилган, узрсиз сабабларга кўра йўқолган ҳамда 90 кунлик фойдаланиш муддати бузилиши натижасида санкция қўлланилган корхоналарга мазкур турдаги рухсатнома бланкалари берилмайди.
❗️Барча рухсатнома бланкалари учун аризалар Транспорт вазирлигининг “E-avtoruxsatnoma” AAT тизими орқали берилади ва мазкур рухсатнома бланкалари учун етарли маблағлар мавжудлиги ва корхонада ҳеч қандай чекловлар йўқлигини яна бир бор кўздан кечиришингиз сўралади.
