Илк бор! Ўзбекистонликлар Словенияда расман иш бошлаяпти
2026-02-03 12:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2025 йилдаги Словенияга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масаласида ҳам янги саҳифа очилган эди.
📌 Ташрифдан сўнг, амалий натижалар йўлга қўйилди. Форумлар, B2B учрашувлар ўтказилди, “Йўл харитаси” ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри келишувлар имзоланди.
📌 Натижа қандай?
🛫 Бугун танловдан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиз Словенияга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетмоқда.
Иш берувчи ҳисобидан:
🏠 турар жой;
🍽 овқатланиш;
🩺 тиббий суғурта;
📄 виза ва йўл харажатлари қоплаб берилди.
💶 Бошланғич маош - 1200 евродан 1600 еврогача (ойликдан ташқари бонуслар ҳам бор).
⌛️ Бир ойда 180 соат иш.
📆 Йилига 22 кун расман дам олиш (отпуск)
🎬 Тафсилотлар — видеода.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
