Давлат харидларида коррупциянинг олдини олиш
2025-05-15 12:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан “Тошкент метрополитени” ДУК ходимлари иштирокида давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик меъёрларига амал қилиниши таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлат харидлари бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ва рақобатли усулда шаффоф ишлатилиши билан боғлиқ жараёндир. Давлат буюртмачилари бўлган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига давлат харидларини амалга оширишда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилиши, шунингдек, давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклатилган.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси таъминланиши ва қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида сўз юритилди.






